26 December 2019
18:27 -
Шавкат Мирзиёнинг “Юксалиш“ Умуммиллий Ҳаракатида тўпланган ялтоқлари 2019 йилдаги фаолиятларига бағишланган ҳисобот конференцияси ўтказишибди

Бу аҳмоқона хабарда пичоққа илинадиган биронта нарса йўқ. Бунга ҳайрон бўлиш керакмас, чунки, Шавкат Мирзиёнинг ялтоқлари йиғилганда, у ерда пичоққа илинадиган мавзу тилга олинармиди? Лекин, бир нарсани айтиш керак.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистондаги парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар арафасида “Юксалиш” ташкилоти мунозара клуби ташкил этиб, вазирлик, идоралар раҳбарлари, халқаро кузатувчилар, чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиладиган йиғилиш ҳам ўтказганмиш. Аммо, у ерда қандай фикрлар айтилгани ҳам умуман тилга олинмаган.
Шу ҳам хабарми? Оддий масхарабозлик, Ўзбекистон давлат сифатида ўлиб бўлганинг яна бир исботидир.
ЎзАнинг сайтидан олинган расмда ўша ялтоқлар йиғилишининг бир парчасини кўрмоқдасиз.