14 December 2019
18:42 -
Афғонистонда “Толибон” тарафдори бўлган ҳарбийлар 25 нафар бошқа ҳарбийни ўлдириб, “Толибон” сафларига қочиб кетдилар. Шавкат Мирзиё қаерда?

Афғонистон Мудофаа Вазирлиги ҳозирча 9 киши ўлдирилганини тан олибди.
Қўшни мамлакатдаги бу қонли воқеа ўзбекларни ҳам қизиқтириш керак, дейди мухбиримиз. Қолаверса, унутмайликки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ўтган йилнинг бошларидан бери Афғонистондаги қонли урушни тўхтатиш учун “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигини гапирмоқда, ўтган йилнинг ўрталарида Ўзбекистонда шу масалага бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган эди.
Ўшандан кейин “Толибон” делегацияси бир неча марта Тошкентга келиб, Ташқи Ишлар Вазирлигида музокаралар олиб борди. Аммо, ижобий натижа йўқ. Шундай экан, Шавкат Мирзиёни ақл билан ишлаш ва яшашга ўргатиш керак. Буни фақат “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги қилолади.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу масалада бизга ёрдамчи бўлишга, Шавкат Мирзиёни демократик мухолифатнинг чақириқларига қулоқ солишга ўргатишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, қўшни мамлакатдаги қонли воқеалар, Ўзбекистонга ҳам етиб келиши муқаррар.
Бу хабарга қўйилган расм ҳам 1tvnews.af сайтидан олинган.