02 November 2019
14:32 -
Ўзбекистонда ҳамма нарса шармандалик ва масхарабозлик: ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари йиғилиши тамом бўлибди

Делегация раҳбарлари Кенгаш йиғилиши якунларига кўра, ШҲТ аъзо давлатларининг 2035 йилгача даврга мўлжалланган кўп томонлама савдо-иқтисодий дастури янги таҳрири, ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дастурини амалга ошириш режаси ва темир йўл маъмуриятларининг ўзаро ҳамкорлик концепциясини имзолашибди. Жами 14 та турли ҳужжатларга имзо чекилган.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арип барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирибди ва тадбирни якунлабди.
Энг қизиғи, бу хабарга илова қилинган ягона расм русларнинг РИА “Новости” Агентлигининг сайтидан олинган. Биз ҳам ўша расмни бу хабаримизга илова қилмоқдамиз.