23 October 2019
15:24 -
Шармандалик ва масхарабозлик: Ислом Каримни тахтдан ағдариш ва Шавкат Мирзиёни ўлдиришга тайёргарлик кўрилаётганини “Жаслиқ” қамоқхонасида ётган Аҳмед Алиев билганмиш

Бундан ҳам қизиғи, Аҳмед Алиевни 2012 йилда ҳибсга олишган, 2013 йилда ўз турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиева ва шериклари билан бирга (жами 11 киши) уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбдор деб топиб, унинг ўзини 20 йилга қамоққа ташлашган экан. Аммо, яқинда, аниқроғи, 2019 йил сентябрида Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича суди унинг ишини қайтадан кўриб чиқиб, уни суд залиданоқ озод қилган экан.
Ана шундан кейин у жиноятчи ҳеч ким билмайдиган нарсаларни билганини айтиб, ҳамманинг оғзини очтириб қўйишга бошлаганмиш.
Нима ҳам дердик, Ўзбекистон шармандалик ва масхарабозлик ботқоғида ўлиб бўлди. Аҳмед Алиевга буйруқ берилса, у “Жаслиқ”да ўтириб Ислом Каримни ўлдиришни уюштирганини, унинг ўрнига Шавкат Мирзиёни ўтқазганини ҳам айтган бўларди. Аммо, шубҳа йўқ, шундай кун келади ва унга шунақа буйруқ берилади. Ўша куни Шавкат Мирзиё ҳам ўлганини гапириш мумкин бўлиб қолади. Тахтга, табиий, Аҳмед Алиевнинг ўзи ўтиради.
Бунга аввалдан ақли етган Аҳмед Алиев 21 октябрдаги матбуот конференциясида Шавкат Мирзиёни оламшумул сўзлар билан мақтабди ва ҳаммани ҳозирча унинг атрофида жипслашиб туришга чақирибди. Ислом Карим итдек ўлдирилганидан кейин 3 йил ўтгач ўзини озод қилишганини айтишни унутибди.