20 October 2019
07:09 -
Европа Иттифоқи даражасида масхарабозлик: Буюкбритания Бош вазири Борис Жонсон кеча 19 октябрда ЕИдан чиқиш, яъни Brexit муддатини узайтиришни сўради

Яқинда, адолатни йўлга қўя олмаган Буюкбритания Бош вазири Тереза Мэй истеъфога кетди ва 25 июлда унинг ўрнига Brexit тарафдори бўлган Борис Джонсон тайинланди. Янги Бош вазир ўзича ўзини ҳаммадан ақлли деб ҳисоблаб, бир неча кун аввал ЕИ раҳбарияти билан янги Brexit муддати бўйича келишди.
Кейинги воқеаларни биз хабар ҳам қилмадик. Чунки, ҳамма нарса масхарабозликка айланиб кетаётганини сезган эдик. Хуллас, кеча 19 октябрда Буюкбритания парламенти бу келишувни тасдиқламади ва Борис Жонсондан Brexit муддатини узайтиришни талаб қилди. Ноилож қолган бечора Бош вазир ЕИнинг феълан раҳбари Доналд Тускга мактуб йўллаб, Brexit муддатини узайтиришни сўради. Доналд Туск эса, буни дарҳол қилиб бўлмаслигини, бунинг учун ЕИга кирган давлатларнинг раҳбарлари билан келишиш кераклигини, бунга бир неча кун лозимлигини айтишга мажбур бўлди.
Лондонда эса, кеча кечқуруноқ Brexit бўйича қайта референдум ўтказиш талаби билан камида миллион одам қатнашган митинг ташкил қилинди. Хуллас, Буюкбритания яна боши берк кўчада қолди. Қайта референдум ўтказиш - эҳтимоллиги энг катта бўлган ечим йўлидир.