28 September 2019
23:22 -
Шавкат Мирзиёнинг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ва ақлли инсонларнинг “бизга косметик эмас, фундаментал ислоҳотлар керак” деб ҳайқириши
1 октябрда нишонланадиган Ўқитувчи ва Мураббийлар Куни муносабати билан Шавкат Мирзиё олдиндан табрикномасини эълон қилди. Масхарабозлик руҳидаги табрикномада шундай сўзлар ҳам бор:
- Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.
- Чиндан ҳам, дунё миқёсида рақобат янада кучайиб борадиган, ўта мураккаб бир даврда яшайдиган болаларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳаси, ўқитувчи меҳнатининг туб моҳиятини ташкил этади.
- Бу борада умумтаълим мактаблари тизимини ривожлантириш масаласига устувор аҳамият берилмоқда. Бунинг тасдиғини сўнгги икки йилда 238 та янги мактаб барпо этилганида ҳам кўриш мумкин. Ҳолбуки, 2010-2016 йилларда бу соҳага етарли эътибор берилмагани туфайли 99 та мактаб ёпилган эди.
Қаранг, бунақа масхарабозликни СССР каби ўлаётган давлатлардагина эшитиш мумкин. Бизда фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қилинармиш. Болаларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш устида ишланармиш. Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган 2010-2016 йилларда 99 та мактаб ёпилган экан, энди 2 йилда 238 та мактаб қурилганмиш.
Қашшоқ ва қолоқ Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё 238 та мактаб қуриш учун пулни қаердан олди? Шунча мактаб қурилганига ким ишонади? Шунча мактаб қуриш учун пулни Шавкат Мирзиёнинг иккинчи никоҳли хотини, Фуҳуша лақабли Гулнора Каримова бермадимикан?
Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган йиллари 99 мактаб бекитилган экан, бунга ким жавоб беради? Шавкат Мирзиё жавоб бериши керакмасми? Ҳа, жавоб бериши керак.
Хуллас, бу табрикномани ўқисангиз, бунақа юзлаб саволлар туғилаверади. Хўш, Ўзбекистон халқи нима деб ўйлайди? Халқимизнинг ақлли инсонларида бунақа саволлар туғилмайдими? Ёки бизда ақлли инсонлар йўқми?
Аммо, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигида ақлли инсонлар кўп. Демак, ҳокимиятни айнан уларга бериш керак.
Шундай экан, “Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай режим билан келажагимиз йўқ!” деб ҳайқиришга мажбурмиз. Ўзбекистон, ҳозир қилинаётган косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтож. Демак, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан шундай ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш вақти келмоқда.