27 September 2019
18:07 -
Kun.uz сайти қозоқларнинг Nur.kz сайтига асосланиб, “Қозоғистонда этник ўзбекларга жанубдан шимолга кўчиб ўтиш таклиф қилинди” деб хабар қилгани ҳақида

Nur Otan партиясининг Туркистон вилояти бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тожибаев бошчилигидаги тарғибот гуруҳи Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашди ва ўзбек диаспорасини Қозоғистоннинг шимолига кўчишга чақирди. Ўзбеклар яшайдиган Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси 210 минг бўлган Сайрам туманида жойлашган. 52 оила шимолга кўчишга розилик берибди.
Бейсен Тожибаев Сайрам туманининг ҳамма қишлоқларида шимолга кўчиш масаласида тарғибот ишлари олиб боришни талаб қилибди.
Кўриниб турибдики, дейди “Ҳаракат” мухбири, қозоқларнинг мақсади, зўрлаб бўлса ҳам, ўзбекларни мамлакат шимолига, яъни руслар кўп яшайдиган ҳудудларга кўчиришдир.