Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг сайтида ФАҚАТ РУС ТИЛИДА билдирилишича,Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил шу кунларда бошланган БМТ Бош Ассамблеяси ўтаётган пайтида Нью-Йоркда ташкил қилинган Осиёда Ҳамкорлик ва Ишонч Чоралари Кенгашига (ОҲИЧК) кирувчи давлатлар вазирларининг учрашувида иштирок этибди ва нутқ сўзлабди.
Вазирликнинг қисқа хабаридан маълум бўлишича, Абдулазиз Комил баландпарвоз ва бир тийинга қиммат умумий гаплардан ташқари, Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ёшларимизни радикаллашишига қарши курашиш бўйича халқаро конференциялар ўтказиш ҳақида гапирибди. Аммо, бу курашнинг асосий йўналиши қандай эканлигини умуман тилга олмабди.
“Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тарқатиб келаётган хабарларида нафақат ёшларнинг, умуман мусулмонларнинг радикаллашишининг сабаби - Қуръоннинг 8 асрда қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалар билан яшаётган Ислом динининг ўзи эканлиги айтилмоқда.
Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми эканлигини, Оллоҳ мусулмонлардан юз ўгириб, ҳозир асосан яҳудий ва насронийларни қўллаб-қувватлаётганини, уларга бу дунёдаёқ жаннатсимон ҳаёт яратиб берганини кўп йиллардан бери ёзмоқдамиз. Биронта одам бизни инкор этолмаган ва этолмайди.
2017 йил 10-11 сентябрь кунлари Остонада (ҳозирги номи Нур-Султон) ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити қабул қилган Декларациянинг бир жумлалик 7-чи моддаси бизнинг фикримиздан иборат: "Ислом жамиятини қолоқлик ва қашшоқликдан, ақли-идрокий қашшоқлик ҳам шунинг ичида, қутқариш керак".
Яъни жаҳон мусулмонларининг саммити бизнинг фикрни қабул қилди, бошқалар ҳам шундай қилишга мажбур бўладилар. Ислом жамиятини қолоқлик ва қашшоқликдан чиқаришнинг ягона йўли – Ислом динида жиддий ислоҳотлар қилиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.
Мана шу фикрларни Абдулазиз Комил каби вазирларимизнинг ҳам миясига қуйишимиз керак. Акс ҳолда, ўлим йўлидан кетаверамиз.