08 September 2019
14:22 - Афғонистонда ишлар дабдала: Ашраф Ғани Ўзбекистондаги ҳамкасби Шавкат Мирзиёга яхшигина шапалоқ урди
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” террористларининг зўравонлиги ўз мамлакатида тинчлик ўрнатиш йўлидаги энг катта тўсиқ бўлаётгани ҳақида бугун расмий баёнот тарақатгани бутун дунёда хабар бўлмоқда.

Биз “Толибон” афғонларни ўлдиришни бас қилиб, ўқ отишни тўхтатса, ҳукуматимиз билан тўғридан-тўғри музокаралар бошласагина ҳақиқий тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини ҳар доим айтиб келганмиз, дейилади Президент офисининг баёнотида.

Ўз-ўзидан маълумки, Афғонистон Президентининг баёноти авваламбор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга яхшигина шапалоқдир. Чунки, айнан Шавкат Мирзиё Афғонистонда тинчлик бўлиши учун авваламболр “Толибон” террористлари билан музокаралар олиб бориш кераклигини ўтган йилнинг бошидан бери гапириб келмоқда. У Тошкентда бу мавзуга бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказди. Шавкат Мирзиёнинг бу ҳаракатлари ва “Толибон” расмийлари билан Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги вакиллари ўртасида Тошкентда учрашувлар ўтказилаётгани, аслида, террористларни рағбатлантирмоқда холос.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, АҚШ Президенти Доналд Трамп Афғонистонда давом этаётган “Толибон” терактлари туфайли “Толибон” раҳбарлари билан келажакда бўладиган учрашувлардан воз кечгани, келаётган душанбе куни Ашраф Ғани билан режалаштирилган учрашув бекор қилинганини ҳам билдирган эди.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмролик қилаётган тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Мамлакатимиз ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтож. Шуни Шавкат Мирзиёдан талаб қилинг.