06 July 2009
12:26 -
Гондурас президенти Мануэл Зелая мамлакатига қайтолмади
Аввалги хабарларимизда ҳарбийлар тарфидан курсисисдан тўнтарилган Гондураснинг президенти Мануэл Зелая мамлакатига қайтиш учун Вашингтондан учоқда йўлга чиққани билдирилганди. Энди маълум бўлишича, унинг учоғига пойтахтдаги аэропортга қўнишга рухсат берилмаган, аэропортнинг учиш-қўниш йўллари ҳарбий учоқлар ва вертолетлар билан тўсиб қўйилган. Президентнинг учоғи қўшни Никарагуага қўнган.