Франциянинг Биаррице шаҳрида ўтган G7 саммити иштирокчиларининг якуний баёноти бор-йўғи бир варақ бўлгани ҳамма ерда хабар қилинмоқда. Шу баёнот савдо масалалари, Эроннинг ядро дастури, Украина, Эрон, Ливия ва Гонгкон вазиятни ўз ичига олган.
1. Савдо масалалари бўйича очиқ ва адолатли халқаро савдо ва жаҳон иқтисодиёти барқарорлиги қўллаб-қувватланибди.
2. Эронда ядро қуролига йўл қўймаслик ва минтақада тинчлик ҳамда барқарорлик ўрнатилишига кўмак бериш кераклиги алҳида таъкидланган.
3. Украинадаги вазият бўйича тезда “Норманд формати” доирасида навбатдаги учрашувни ўтказишга келишилибди.
4. Ливия масаласида саммити иштирокчилари ярашув ва сиёсий ечимни қўллаб-қувватлашмоқчи.
5. Гонгконгдаги вазиятга бўйича ҳаммани зўравонликдан қочишга чақирилган, Буюк Британия ва Хитой ўртасида 1984 йили имзоланган декларация эслатилган.
Энг қизиғи, бу баёнотда Россияни G7 га чақириш масаласи умуман тилга олинмаган. Ваҳолангки, бу масала саммитнинг марказида турганди. Хуллас, кўриб турибмизки, G7 саммитида пичоққа илинадиган биронта қарор чиқарилмабди.