26 August 2019
14:56 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Навоийдан чет эллик инвесторларнинг кети узилмай қолди деб ЎзАда хабар берган Навоий шаҳар ДХМ директори Анвар Сафар биттагина аҳмоқона мисол келтирди
Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Навоий шаҳар ДХМ директори Анвар Сафарнинг “Навоийдан чет эллик инвесторларнинг кети узилмай қолгани” ҳақидаги мақолачасини бугун эълон қилди.

Анвар Сафар Навоийдан чет эллик инвесторларнинг кети узилмай қолгианини ёзар экан, биттагина мисол келтирибди. Нимамиш, америка фуқароси Томас Исен Исаҳ юртимиздан донли ва дуккакли экинлар, шоли, полиз, сабзавотларни ҳаво юк транспорти орқали хориж давлатларига экспорт қилишни ният қилганмиш. У ўзбекистонлик хамкорлари билан "OVERSEAS FOURWAYS ENTERPRISES" маъсулияти чекланган жамиятга асос солиб, уни давлат рўйхатидан ўтказганмиш.

Энг қизиғи, у америкалик қоратанли (расмда сертификатни олмоқда) қандай тадбиркор экани, қанча бойлиги борлиги тилга ҳам олинмаган. Яъни, бу мақолача ЯГОНА МАҚСАД билан эълон қилинмоқда. Бу мақсад – бизга ҳали ҳам янги инвесторлар келаётганини кўрсатиш. Аммо, мақолада ҳеч қандай тафсилотлар берилмаганидан хулоса қилиш мумкиник, бу - ОДДИЙ МАСХАРАБОЗЛИКДИР.