24 August 2019
01:26 -
Хитой АҚШдан импорт қилинадиган ҳамма нарсага божларни оширди, АҚШ президенти ўз ширкатларини Хитойда ишлаб чиқаришдан воз кечишга чақирди. Яъни, уруш авжига чиқмоқда!
Хитой АҚШдан импорт қилинадиган ҳамма нарсага қўшимча божнинг қийматини $75 млрд орттиришга қарор қилди. Маълум бўлишича, Хитой 5078 маҳсулотга божларни 10 ва 5 фоизга орттирган. Бундай ўзгаришлар 2019 йил 1 сентябрь ва 15 декабрдан бошланади.
Хитой АҚШ автомобиллари учун ҳам божларни 25 ва 5 фоизга орттирганини билдирди.
АҚШ ҳам жавобсиз қолмоқчи эмас. Доналд Трамп дарҳол АҚШ ширкатларига мурожаат қилиб, уларни Хитойда ишлаб чиқаришдан воз кечишга чақирди. Унинг айтишича, фақат охирги йилларда АҚШ Хитой туфайли триллионлаб доллар йўқотди. Чет элликлар, Хитой ҳам уларнинг ичида, америкаликларнинг интеллектуал мулкларини ҳам ўзлаштириб олмоқдалар.
“Бизга Хитой керакмас, ростини айтсак, Хитойсиз бизга яхшироқ бўлади” деб ёзибди у Твиттердаги саҳифасида.
Америка раҳбари америкалик ширкатларни Хитойга альтернатива қидиришга, ширкатларини АҚШга қайтариб келишга ва ўз маҳсулотларини ўз мамлакатларида ишлаб чиқаришга чақириш билан бир қаторда, бугуноқ Хитойдан олиб келинаётган маҳсулотлар учун қўшимча божхона тўловлари киритишини эълон қилди.
Хуллас, кўриб турибмизки, АҚШ ва Хитой бу стратегик масалалар бўйича келишолмадилар ва ўзаро қарама-қаршиликни кучайтирмоқчилар. Яъни, ўзаро урушни янада оловлантирмоқчилар.
Бу жанжал иккала мамлакатнинг иқтисодиётига зарба бўлиши табиийдир. Масалан, АҚШ иқтисодиётининг кўрсатгичи бўлган Нью-Йорк Фондлар Биржасининг Dow Jones индекси бугун, ҳафтанинг охирги иш куни, 623 поғана тушиб, 25 минг 629 га тенг бўлди. Ваҳолангки, АҚШ ва Хитой келишув йўлини танлаганларини эълон қилган кунларида, аниқроғи, шу йил 15 июлда, Dow Jones индекси тарихий рекорд ўрнатиб 27 минг 359 бўлган эди.
Кўрамиз, буёғи нима бўлади, икки буюк давлат яна келишувлар йўлига қайтишадими, ёки улардан бири ғолиб чиққунча урушни давом эттираверадиларми?