Яна бир марта эслатиш керакки, “кадда-Сенатор” – Ливиянинг бир маҳаллардаги қонхўр диктатори Муаммар Каддафий таклиф қилган янгича усул билан сайланган Сенатордир. Муаммар Каддафийнинг таклифига кўра, энг паст даражадаги турли кенгашларгина тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланиши керак, аммо, иккинчи ва ундан юқори даражали кенгашлар бир поғана паст даражадаги кенгашлар аъзоларининг қўшма йиғилишида сайланади. Тожик аслли ҳаромий президент Ислом Карим айнан Каддафийнинг усули билан Олий Мажлис Сенатининг 86 аъзосини сайлашни ва қолган 14 сенаторни ўзи тайинлашини қонунлаштирганди. Шу сабабли Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини “каддда-Сенатор” деб аташ жуда мантиқлидир.
Хуллас, Ўзбекистоннинг кадда-Сенаторлари бугун 23 август куни эрталаб Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисини бошладилар. Мажлисда маъруза қилган Сенат раиси кадда-Сентор, Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғи Танзила Норбоева хоним “Ватанимиз дунёда ўхшаши бўлмаган бетакрор юртга айланди” дейишгача борибди.
Аввал тожик аслли ҳаромий Ислом Каримнинг, энди Шавкат Мрзиёнинг қўғирчоғи бўлган Сенат қандай масалаларни кўриб чиқишининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Аммо, ЎзАнинг хабарига ҳам қўйилган расмга қаранг. Расмда ўнг тарафда биринчи бўлиб ўтирган кадда-Сенатор, Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдир.
Ижтимоий тармоқларда блогер Отабек Нуритдиновнинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаати эълон қилинганива ва муҳокама қилинаётгани ҳақида 2 кун аввал биз ҳам хабар тарқатган эдик. Аслида, бу мурожаатномага жавоб бермаётган кадда-Сенатор дарҳол истефога кетиши керак эди, аммо кетмади.
Ҳозир бундан ҳам қизиқ воқеа ҳамма ерда муҳокама қилинмоқда. Маълум бўлишича, 16 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Миробод туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ўртасида Миробод туман ҳокими Шуҳрат Пўлатовнинг ҳам иштирокида учрашув бўлибди. Туман аҳолисининг вакиллари Нукус кўчасидаги 88-уй ва 1-Миробод тор кўчасидаги 5-уй орасидаги 60 метрлик бўш майдонни савдо мажмуаси қуриш учун қандайдир хусусий тадбиркорга бериш қарорини бекор қилишни талаб қилишган.
Талабгорларга биронта мантиқли жавоб беролмаган бечора кадда-Сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжа одамларни рус тилида энг қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани аудио ва видеоларга ёзиб олинган экан, уларни ҳамма ерда эълон қилишга бошлашди. Масалан, Kun.uz сайтида ҳам.
Яқиндагина Шавкат Мирзиё учта вилоят ҳокимини аҳолига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани учун “сансираб” жуда қаттиқ ҳақорат қилган эди. Одамларни ҳақорат қилишда ўша 3 та ҳокимдан бир неча поғана юқорига чиқиб кетган Жаҳонгир Ортиқхўжа билан нимага ҳеч кимнинг иши йўқ ва нимага у ҳали ҳам Сенат мажлисида ўтирибди?
Шавкат Мирзиё ўз вазифасини бажариши ва ўзбекларни ҳақорат қилиб, рус тилида “Керак бўлса Брюсселга боринг, Худонинг олдига боринг” деб бақирган ва мушти билан олдидаги столни тўхтовсиз урган Жаҳонгир Ортиқхўжаевни кадда-Сенаторлик ва шаҳар ҳокимлигидан улоқтириши керак. Буни қилмаса, ўзи ҳам ўша Жаҳонгир Ортиқхўжадан фарқи йўқлигини яна бир марта исботлаган бўлади.
Сенатнинг бугунги мажлисида бу шармандали воқеа тилга олинмаса, Ўзбекистонимиз дунёда ўхшаши бўлмаган бетакрор юрт эканлиги ҳам яна бир марта исботланади.
Ўзбеклар, бизга қулоқ солинг, бунақа президент, бунақа кадда-Сенаторлар билан ватанимзнинг келажаги йўқ. Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлаш вақти келди. Биринчи навбатда, кадда-Сенаторларнинг жорийдаги Сенатини тарқатиб юбориш ва “Бирлик” каби ҳақиқий сиёсий партияларнинг иштирокида Олий Мажлиснинг иккала палатасини янгидан шакллантириш керак.