17 August 2019
14:18 - Ўзбекистонда ҳаммаёқ масхарабозлик: Шавкат Мирзиёнинг 2 та қарори эълон қилинди, мамлакат халқи хашарда. Шавкат Мирзиё хашарга чиқадими?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Шавкат Мирзиёнинг кеча ва ўтган куни имзоланган 2 та қарорини эълон қилдилар:

- Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида.

- Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида.

Қаранг, агар бу қарорлар бўлмаса, мамлакатимизда қоракўлчики ривожланмасдан ўлган бўларди, бизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва экспорти ҳажмлари кулгили даражада қолаверарди. Чунки, президент қарор чиқармаган ҳар қандай соҳа бизда ўлимга маҳкумлигини ҳамма билади.

Наҳотки, Шавкат Мирзиёга бунақа қарор чиқаравериш фойдасиз эканлигини, Олий Мажлис керакли қонунлар чиқариши, Шавкат Мирзиё бу қонунлар қандай бажарилаётганини назорат қилиши кераклигини унга тушунтириб берадиган одам йўқ Ўзбекистонда. Мана, биз бормизку, нега Шавкат Мирзиё “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларига эътибор бермайди?

Айни замонда, бутун Ўзбекистон халқи “Бирлик”нинг ташаббуслари билан етишган мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан умумхалқ хашарларга жалб қилинмоқда. ЎзА тарқатаётган хабарларнинг кўпчилиги шу хашарлар ҳақида.

Масалан, хабарлардан бирида айтилишича, Халқ Таьлими Вазири Шерзод Шермат ўзининг фейсбук саҳифаси орқали таълим тизими ходимларига мурожаат қилиб, 17-18 август кунлари соха ходимларини умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишни сўрабди. Бошқа бир хабарда бугун Самарқандда 110 минг киши хашарга чиқиши кутилаётган эълон қилинди.

Хуллас, Ўзбекистонни масхарабозликлар билан ўлимга судраш давом этмоқда.

Қизиқ, хашарларда Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам иштирок этармикан? Хабарларни кузатиб борайлик, бу саволга жавоб ҳам ўртага чиқади.