10 August 2019
13:47 -
Шавкат Мирзиё Қурбон ҳайити табригида Ўзбекистонни жаннатсимон ўлка сифатида тақдим этди, бор муаммолар умуман тилга олинмади

Аммо, "шундай шукуҳли ва саодатли айёмда ҳамма аввало Аллоҳ таборака ва таолога беадад шукроналар айтиши" кераклиги табрикномада алоҳида урғуланган. У "Қурбон ҳайитининг мамлакатимизда мустақиллик байрами арафасида кенг нишонланиши халқимизнинг руҳи ва кайфиятини янада кўтармоқда" деб айтишни ҳам унутмаган.
Табрикнома "Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин! Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!" сўзлари билан тугатилган.
Шавкат Мирзиё қисқа муддатли таътилидан қайтиб келган-келмаганлиги ҳам номаълум.