06 August 2019
22:16 -
Шавкат Мирзиё таътилга кетишдан аввал бошқа қизи Шаҳнозани ҳам янги лавозимга ўтқазган экан

Шаҳноза Мирзиё 2019 йил 1 август куни Мактабгача Таълим Вазирлигининг Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланибди. Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик Kun.uz’га тасдиқлабди. Эслатиш керакки, шу пайтгача Шаҳноза Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ўтирган эди. Энди бош бошқарма бошлиғи бўлибди.
Қизиқ, Шавкат Мирзиё ўз қизларини қачон энг юксак даражали лавозимларга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Унинг ўзи у пайтгача президентлик лаозимида ўтирмоқчими?