25 July 2019
01:22 -
Танишинг, 1964 йилда туғилган Борис Жонсон – Буюкбританиянинг янги Бош вазири

Борис Жонсон 2008-2016 йиллари Лондоннинг мэри, 2016-2018 йиллари Буюкбританиянинг Ташқи Ишлар Вазири бўлган, 2016 йили ўтказилган референдумда Буюкбританияни Европа Иттифоқидан чиқариш тарафдори сифатида курашган. У 2015 йилдан бери Буюкбритания парламенти қуйи палатасининг аъзоси эди. Мана, энди у Буюкбританиянинг Бош вазири.
Борис Жонсон Буюкбританияни қонуний йўллар билан Европа Иттифоқидан олиб чиқишга кучи етишини айтмоқда. Кўрамиз, нималар бўлади?
Билмаганлар билиб қўйсинки, Борис Жонсон Россия ва Путинга ўта салбий муносабатда, балки, шу сабабдандир, АҚШ Президенти Доналд Трамп уни яхши кўради. Айнан у янги Бош вазирни янги лавозим билан биринчи бўлиб табриклади.