23 July 2019
15:45 -
Қизиқ: “Тошкент-Навоий” йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди, ким йўлга қўйди?

Ушбу йўналиш масофаси 495.1 километрга тенг бўлиб, қатновлар соат 8:30 да ва 14:00 да амалга оширилади. Ушбу йўналишда чипта нархи 50 000 сўм этиб белгиланган.
Хабарнинг қизиқлиги шундан иборатки, шу пайтгача Тошкент ва Навоий шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатновлари бўлмаган экан. Шундай бўлса ҳам, яна бир неча савол туғилади: “Uzautotrans Servise” корхонаси кимники, ҳукуматникими ёки хусусийми? Хусусий бўлса, унинг эгаси ким? Чипта нархи 50 000 сўм этиб белгилангани қанчалик тўғри?