23 July 2019
07:13 -
Доналд Трамп Имрон Хонга: Афғонистонни тезда йўқ қилиш мумкин, аммо 10 миллион кишини ўлдиришни истамайман. “Ҳаракат”: Жаноб Трамп, бизнинг таклифларимизга қулоқ солинг!
Кеча Оқ Уйда Покистон Бош вазири Имрон Хон билан кўришган АҚШ Президенти Доналд Трампнинг қуйидаги сўзлари жаҳон оммавий ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди: “Афғонистонда уруш олиб бораётганимиз йўқ, полиция каби иш олиб бормоқдамиз. Агарда урушга киришни истасак, уни бир ҳафтада ютардик, аммо 10 миллион кишини ўлдиришни истамайман. Афғонистон ер юзидан йўқ қилинарди. Биз буни истамаймиз, Покистон бизга ёрдам беришини истаймиз. 19 йилдан бери ўша ердамиз, аммо жуда комик бир аҳволдамиз”.
Толибон билан музокаралардан яхши натижалар чиқаётганини ҳам гапирган Доналд Трамп Покистондан ёрдам кутаётганларини урғулаб шундай деди: “Ишонаманки, Покистон бу масалада кўп иш қилолади. Миллионлаб кишиларнинг ҳаётини қутқаришингиз мумкин. Афғонистон масаласида бошқаларга қараганда кўпроқ имкониятларга эгасиз”.
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг жавоблари шундай: “Афғонистондаги муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Фақат ҳарбий куч билан иш олиб борсак, миллионлаб кишилар ўлади. Ҳозир муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилиш йўналишида ишлар олиб борилмоқда. Яқинда Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги мулоқотларнинг натижаларини кўрамиз.”
Хабарларда Хитой, АҚШ, Россия, Покистон ва Толибон вакиллари шу йил 12 июлда Пекинда учрашганлари ва 8 моддалик келишув ҳозирлангани ҳам тилга олинади, ўша келишувга умид катталиги урғуланади.
Шу хабар ҳам кўрсатмоқдаки, дейди мухбиримиз, АҚШ ва Покистон каби давлатлар Толибон каби террористик ташкилотлар билан музокаралар олиб бориб, муаммоларни ҳал қилиш мумкин деб ўйлашмоқда. Бу – катта хатодир.
Маълумки, Ислом динига кўра, мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашлари керак. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак. Ҳозир террорист деб тан олинган Ал-Қоида, Толибон, Ислом Давлати ва бошқа ташкилотларининг мақсади Ислом динининг айнан шу талабларни ҳаётга тадбиқ қилиш-ку.
Бу масхарабозлик халқасидан, тўғрироғи, боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан йиллардан бери айтиб келинмоқда. Бу йўл – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига, Қуръоннинг 8 асрда қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалар бекор қилинишига эришишдир.
Демак, “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги дунёнинг АҚШ, Хитой, Россия ва Туркия каби ривожланган давлатларига бу фикрларни тушунтиришда давом этиши керак.