21 July 2019
17:26 -
Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил АҚШда ўтказилган диний эркинликлар бўйича вазирлар конференциясида нутқ сўзлади
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг хабарида Ташқи Ишлар Вазирли Абдулазиз Комил бошчилигидаги делегация 16-18 июль кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Диний Эркинликлар бўйича Иккинчи Вазирлар Конференциясида иштирок этгани билдирилади.
Хабарда айтилишича, АҚШ ташаббуси билан ўтказилган бу форумда ташқи ишлар вазирлари даражасидаги ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин пешволари ва фуқаролик жамияти фаолларидан иборат 115дан ортиқ мамлакатнинг 1000дан зиёд вакиллари иштирок этди. Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний сабабларга кўра таъқиб ва камситишга қарши кураш, дин ва иймон эркинлигини ҳурмат қилишни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари Абдулазиз Камил конференциядаги нутқида Ўзбекистон делегацияси Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференциясига таклиф қилингани учун миннатдорлик билдирди. Бу эса Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиё раҳбарлигида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида муваффақиятли амалга оширилаётган мисли кўрилмаган ислоҳотларни жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши деб қаралади.
Қайд этилганидек, эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасидаги реал илгарилаш бутун сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми саналади. Аввало, дин тўғрисидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва либераллаштиришга эътибор қаратилмоқда.
Диний адабиётларни ишлаб чиқариш, келтириш ва тарқатиш учун рухсат олиш жараёни соддалаштирилди. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилди. Фақат 2019 йил бошидан буён Ўзбекистонда янги диний ташкилотлар рўйхатга олинган, исломий бўлмаган Сун Богим черкови ва евангелия христиан-баптистлар черкови шулар жумласидандир.
Иегова шоҳидлари, Евангелия христиан-баптистлар черковлари иттифоқи ва Тўлиқ Евангелия христианлари маркази каби диний озчилик вакиллари қўшилиши ҳисобига Конфессиялар ишлари бўйича Кенгаш таркиби кенгайтирилди.
Диний таълим ва маърифат жамиятнинг маънавий ва ахлоқий янгиланишининг муҳим омили бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ёшларни диний тарбиялашда аёлларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватламоқда ва рағбатлантирмоқда.
Ўтган 20 йилда илк бор «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги» қонун қайта кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон бу жараёнга халқаро мутахассисларни жалб этишни мақсад қилган.
Яқин вақтда қонун лойиҳаси Халқаро диний эркинлик соҳасидаги алоҳида топшириқлар бўйича элчи Сэм Браунбек офиси, АҚШ Хельсинки Комиссияси, ЕХҲТнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Бюроси ва БМТнинг Махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидга халқаро эксперт баҳосини ўтказиш учун тақдим этилади.
БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида президент Шавкат Мирзиё ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилиниши халқаро ҳамкорлик соҳасида муҳим воқеалардан бўлди. Резолюциянинг асосий мақсади – “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш”дир.
Ҳозирда Ўзбекистон тизимли тарзда дин билан боғлиқ жиноятларда айбланаётган инсонлар орасида жиноятлашув ва радикаллашувнинг олдини олиш, экстремизм сабаблари ҳақида эрта огоҳлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунда мамлакатимиз “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилига асосланмоқда.
Сўнгги уч йил ичида диний сабаблар билан судланган 20 мингдан ортиқ маҳбуслар авф этилди ва “қора рўйхат”дан чиқарилди. Жорий йилнинг май ойида давлат раҳбари топшириғига биноан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига алдов йўллари билан жалб этилган асосан аёллар ва болалардан иборат Ўзбекистон фуқароларининг 156 нафари Тошкентга махсус самолётда келтирилди. Ҳозирда улар иш билан таъминланмоқда ва реабилитациядан ўтишмоқда. Ушбу инсонпарварлик амалиёти давом эттирилади.
Якунда вазир таъкидлаганидек, мамлакатимизда диний эркинликларни таъминлаш доирасида Ўзбекистон халқаро, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, хусусан, БМТ, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, АҚШнинг тегишли органларни ва бошқа манфаатдор томонлар билан кенг ҳамкорликни давом эттиради.
Эслатиш керакки, Ўзбекистон делегацияси вазирлар конференциясида илк бор 2018 йилда иштирок этган эди. Ўтган йилнинг декабрида АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг қарори билан Ўзбекистон биринчи марта диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилган.