21 July 2019
15:33 - Сафдошимиз Зоҳид Ҳақназар оламдан ўтди

“Бирлик” Халқ Ҳаракати 1988 йилда тузилгандан кейин унга қўшилган, маълум бир вақт бу ташкилотнинг раисдоши ҳам бўлган атоқли дирижёр, профессор Зоҳид Ҳақназар оламдан отди. 1937 йилда туғилган бу улуғ инсон, ўзбек миллатининг бош душмани Салой Мадамин (адабий таҳаллуси – Салой Мадамин) раҳбарлигидаги ёзувчилар гуруҳи “Бирлик”ни ҳаромий Ислом Каримга сотиш учун иш бошлаганида, бу гуруҳга қарши кўп ишлар қилган, ўзбек миллатига содиқлигини кўрсатган эди.

Зоҳид Ҳақназар бугун эрталаб Тошкентнинг Содиқ Азимов кўчасидаги қабристонида тупроққа берилди.

Дўстимиз ва сафдошимизнинг кутилмаган ўлими ҳамма учун катта зарба бўлди. Уни Аллоҳ раҳматига олсин, жойлари жаннат бўлсин!