16 July 2019
17:50 - Ўзбеклар, кўзингизни очинг: Хитой иқтисодиёти 1990-йиллардан бери энг паст суръатларда ўсмоқда
Расмий маълумотларга кўра, Хитой иккинчи чоракда 1990-йиллардан бери энг секин суръатларда ўсди дея хабар қилмоқда BBC.

Бу йил Хитой харажатларни ошириб ва солиқларни камайтириб, иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш чораларини кўрди. Мамлакат АҚШ билан ўз бизнесига зарар етказган ва ўсишга таъсир кўрсатган савдо урушини ҳам олиб бормоқда.

Маълумотлар Хитой иқтисодий ўсиш суръатлари йилнинг дастлабки уч ойида 6,4 фоиздан пасайганини кўрсатмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп “Твиттер”да АҚШ савдо тарифлари Хитой иқтисодиётига “катта таъсир” кўрсатганини ёзган: “Хитойнинг иккинчи чоракдаги ўсиши – сўнгги 27 йил ичидаги энг паст кўрсаткич. АҚШ тарифлари Хитойдаги компанияларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Минглаб компаниялар чиқиб кетишмоқда. Шунинг учун ҳам Хитой келишувга келмоқчи”.

Хитой статистика миллий бюроси рақамлар мамлакат ичидаги ва хориждаги “мураккаб вазиятга” ишора қилаётганини айтган. У 2019 йилнинг биринчи ярмида “иқтисодиёт ўринли чегараларда ишлагани”, бироқ “пасайишнинг янги босими” билан тўқнашганини маълум қилган. // Kun.uz