15 July 2019
16:01 -
Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 16 июлда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, сўмнинг курси тушишда давом этмоқда
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 16 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:
1 АҚШ доллари – 8584,94 (8578,36 сўм)
1 ЕВРО – 9673,87 (9628,35)
1 Жанубий Корея вони – ? (7,30)
1 Хитой юани – ? (1244,59)
1 Туркия лираси - ? (1524,28)
1 Россия рубли – 136,34 (134,52)
1 Қозоқ тенгеси – ? (22,33)
Кўриб турибсизки, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 3 та валютанинг сўмга нисбатан курслари бироз юксалган. Аммо, долларнинг сўмга нисбатан курси тахминан 1 йилдан бери тўхтовсиз ортиб бормоқда.
Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.
Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида, ҳар доимгидек, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.