15 July 2019
01:47 - Туркия русларнинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини қабул қилишга бошлади. Турк Дунёси катта хавф остида қолиши муқаррар!
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркия Ғарб давлатларининг, биринчи навбатда, АҚШнинг қаршилигига қарамасдан, русларнинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олишга узил-кесил қарор қилди. Сўнги кунларда русларнинг ҳарбий учоқлари бу мажмуаларнинг қисмларини Туркияга олиб келишга бошладилар.

Ҳали тўла тасдиқланмаган хабарларга кўра, АҚШ Туркияга қарши санкциялар киритиш, энг камида, йиллардан бери Туркияга сотиб келинаётган F-35 учоқларини сотишни тўхтатиш масаласидаги қарорларини эълон қилишга тайёрланмоқда. АҚШ Сенати шундай қарорни қабул қилиб бўлди. Энди уни Президент Доналд Трамп тасдиқлаши керак.

Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ўз мамлакатининг энг йирик газеталарига берган интервьюларида Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олиш ҳақидаги келушув алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, Туркия давлати урушга тайёргарлик кўрмаётгани, бироқ ўз хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий қуроллар харид қилиши кераклигини урғуламоқда. У ўз мамлакатининг географик жойлашуви сабабли, доимо турли йўналишлардаги хавфларга тўқнаш келишига тўғри келишини, Ғарб давлатлари билан ҳарбий келишувлар ҳам Туркиянинг хавфсизликни кафолатламаслигини қайта-қайта гипирмоқда. Аммо, унинг бу лофларига ўзидан бошқа ҳеч ким ишонмайди.

Унинг мақсади аниқ – фақат НАТОга таяниб қолмасдан, Россия ва Эрон билан ҳамкорликни ҳам унутмоқчи эмас. Бироқ, Россия ва Эрон, уларни Хитой қўллаб-қувватласа ҳам, НАТОга қарши туролмайдилар. Эрдўған шуни тушунмаётгани бутун Турк Дунёси учун ҳам катта хавфдир. Турк Дунёси мамлакатлари бу масалада қўрқоқлик қилиб жим қолаётганлари ҳам келажагимиз учун катта хавфлар туғдириши шубҳасиздир.