13 July 2019
02:25 -
АҚШ иқтисодиёти кучланмоқда, Dow Jones индекси 27 мингдан ортди. Ўзбеклар, пулларингизни фақат банкларда эмас, фонд биржаларининг акцияларида ҳам сақланг!
Доналд Трамп 2016 йил 8 ноябрдаги президент сайловларида ғалаба қозонгандан бери АҚШ давлатининг иқтисодиёти кучланмоқда, давлат иқтисодиётининг кўрсатгичи бўлган Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий индекси Dow Jones зиг-загли бўлса ҳам юксалиб бормоқда.
2016 йил 7 ноябрь куни Dow Jones индекси 18 минг 333 га тенг эди. Мана, ўтган куни, яъни 2019 йил 11 июлда Нью-Йорк Фондлар Биржаси бекилганда, Dow Jones индекси тарихда биринчи марта 27 мингдан ортиб 27 минг 88 га тенг бўлди. Кеча, яъни ҳафтанинг охирги иш куни Биржа бекилганда, Dow Jones индекси 27 минг 333 бўлганди.
Шундай қилиб, кўриб турибмизки, Dow Jones индекси мисли кўрилмаган чўққиларга кўтарилишни давом эттирмоқда. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 компания акцияларининг ўртача қийматидир. Демак, айнан шу 30 компания акцияларнинг қиймати чўққиларга чиқмоқда.
Шу сабабли, аввалари ҳам хабарларимизда айтиб келинган фикрларни яна қайтарамиз.
Биринчидан, шубҳасиз, Хитой иқтисодиёти озгина бўлса ҳам ёмонлашмоқда. Хитойнинг Ўзбекистонга таъсири ортиб бораётган пайтда, Хитойда аҳволнинг ёмонлашиши - Ўзбекистонимизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши муқаррардир. Демак, Ўзбекистон ҳукуматидагилар, жумладан, “Тошкент” Республика Фонд Биржаси бошқарув раиси Бекзод Усмон, бу фактни ҳисобга олиб иш юритишлари керак. Бекзод Усмон “Тошкент” Республика Фонд Биржасида америкаликларнинг Dow Jones индекси каби, Ўзбекистон иқтисодиётининг аҳволини ўзида акс эттирдиган “индекс” жорий қилиш устида ўйлаши керак.
Иккинчидан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар ҳам, бошқа мамлакатлардагилар ҳам, фондлар биржаси/бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмайдиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, ФОНДЛАР БОЗОРИНИНГ АКЦИЯЛАРИДА ҲАМ САҚЛАШНИ ЎРГАНИШЛАРИ ЛОЗИМ. Чунки, пулни фондлар биржасининг акцияларида ушлаганлар пулини банкда ушлаётганларга нисбатан жуда кўп фойда оладилар.
Яна эслатмоқчимизки, Ўзбекистонимизни ҳозирги ғариб, аянчли аҳволдан олиб чиқиш учун, биринчи навбатда, катта хусусий тадбиркорликка йўл бериш, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш лозим. Айни замонда, ҳақиқий фондлар биржаси, яъни хусусий ширкатларнинг акциялари ҳам сотиладиган бозор/биржа яратилиши, бундай бозорнинг Dow Jones каби индекси бўлиши керак.
Нью-Йорк Фондлар Биржаси Нью-Йорк шаҳрининг марказидаги расмда кўрсатилган бинода жойлашган.