08 July 2019
15:35 - Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 9 июлда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, сўмнинг курсида ўзгариш йўқ ҳисоб
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 9 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8578,36 сўм (8574,74 сўм)

1 ЕВРО – 9628,35 (9747,76)

1 Жанубий Корея вони – 7,30 (7,42)

1 Хитой юани – 1244,59 (1249,05)

1 Туркия лираси - 1524,28 (1481,65)

1 Россия рубли – 134,52 (135,83)

1 Қозоқ тенгеси – 22,33 (22,53)

Кўриб турибсизки, ҳамма валюталарнинг сўмга нисбатан курси бироз ўзгарибди. Аммо, сўмнинг долларга нисбатан курси бироз тушган ва тушиш тахминан 1 йилдан бери тўхтовсиз давом этмоқда.

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.

Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида, ҳар доимгидек, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.

Дарвоқе, эслатиш керакки, бугундан бошлаб муомаладаги 50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади. Уларнинг ўрнига эса, 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.