06 July 2019
18:23 -
Масхарабозлик: Шавкат Мирзиё “GM Uzbekistan”нинг ишини танқид қилган экан, ишлар “Во!” бўлиб кетибди. У умумий аҳволимизни танқид қилсин, аҳволимиз “Во!” бўлиб кетади-ку!
Аввалги хабарлардан маълумки, Президент Шавкат Мирзиё 2018 йил 26 июнь куни жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига қилган сафари чоғида Ўзбекистон автомобилсозлик саноати, хусусан, ўша вақтдаги “GM Uzbekistan” заводининг фаолиятини кескин танқид қилган эди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзАнинг мухбири Отабек Эшмаматов бир неча кун аввал номини “UzAuto Motors” АЖ деб ўзгартирган “GM Uzbekistan” заводининг бош директори в.в.б. Рустам Ражабовга шундай савол берибди: “Бугунги кунда UzAuto Motors заводи иқтисодий зарар билан ишлаётган корхонадан фойда келтираётган заводга айландими?”
Рустам Ражабовнинг бугун ЎзА веб-сайтида эълон қилинган жавоби шундай:
«Президентимизнинг ўшандаги танқидлари жуда ўринли эди. Дарҳақиқат, ўша пайтларда заводимиз иқтисодий жиҳатдан зарар билан ишлаётганди. Хўш, иқтисодий жиҳатдан зарар келтираётган завод кимга керак? Бунга асосий хорижий мижозларимиз бўлмиш Россия, Украина, қолаверса Қозоғистонда “GM Uzbekistan” маҳсулотларига талабнинг кескин даражада пасайиб кетганини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. 2014 йилда заводда 245 мингдан зиёд (бу ҳозирча заводнинг йиллик рекорди, - муаллиф) автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2015-2016 йилларда бу кўрсаткич кескин даражада пасайиб кетди. Аммо, давлатимиз раҳбарининг танқидларидан сўнг бир қатор ишлар амалга оширилди.
Маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархини туширишга эришдик. Натижада ҳар бир автомобилнинг ўртача таннархи 1 500 долларга қадар арзонлашди. Автомобилларнинг сотиш тизимидаги порахўрликка барҳам берилди. Натижада заводимиз ўтган 2018 йилни 1 триллион 375 миллион сўмлик фойда билан якунлади. Бугунги кунда UzAuto Motors заводининг рентабеллик даражаси 15 фоизга чиқди. Раҳбариятимизнинг рухсати билан ишчи-ходимларимизнинг маоши 1,5 бараварга оширилди. Ҳозир ишчиларимизга ўртача 2,5-4 миллион сўм атрофида маош тўланмоқда. Қолаверса, ишлаб чиқариш жараёнига бонус тизимини жорий қилдик. Энди ҳар чоракда бажарилган иш ва олинган фойда ҳисоб-китоб қилиниб, ишчиларнинг маошига фоиз кўринишида устамалар қўшиб берилади.»
Қаранг, Шавкат Мирзиё ўтган йилнинг ўртасида “GM Uzbekistan” заводининг фаолиятини танқид қилиб, бу завод ишчи-ходимларининг маошмни 1,5 бараварга оширтирган экан, қолган ярим йил ичида ишлар мисли кўрилмаган даражада яхшиланиб, зарар билан ишлаётган корхона фойда олишга бошлабди.
Агар шундай бўлса, Ўзбекистон давлатини ҳозирги ҒАРИБ АҲВОЛДАН олиб чиқишнинг йўли жуда осон эканку. Шавкат Мирзиё Ўзбекистондаги умумий аҳволни танқид қилиб, аҳолининг ўртача ойлигини 2,5-4 миллион сўм қилиб қўйсин, Ўзбекистон ярим йилда ЖАННАТСИМОН ДАВЛАТГА айланиб кетади.
Дарвоқе, савол туғилади, Асакадаги завод ишчи-ходимларининг маошини 1,5 бараварга оширишга пул қаердан олинди ва бутун Ўзбекистон аҳолисининг ойлигини оширишга пул қаердан олинади? Ҳамма гап шу ерда. Қолоқ ва қашшоқ Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлигини ошириш учун пул ҳам йўқ.
Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли, “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак. Айнан ўшанда, мамлакатимиз демократик ва тўла бозор иқтисодиёти билан яшайдиган давлатга айланади.
Кўринишидан, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай ўзгаришлар қилишни ўйлаётгани ҳам йўқ. Демак, халқ майдонларга чиқиши, шундай ислоҳотларни талаб қилиши керак.
Халқ майдонларга чиқишни билади. Айнин “Бирлик” ташкил қилган даҳшатли митинг ва намойишлар натижасида ўзбек тили давлат тили қилинган, Ўзбекистон мустақилликка қовуштирилган эди. Бу хабарга илова қилинаётган расмда 1989 йил 23 сентябрда Навоий кўчасида уюштирлган халқнинг намойишини кўрмоқдасиз.