04 July 2019
02:15 - АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча яна тарихий рекорд урди. Ўзбекистонда бунақа индекс нимага йўқ?
АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи - Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий индекси Dow Jones эканлигини ҳамма билади. Бу индекс 2016 йил 8 ноябрь куни Доналд Трамп президентлик сайловида ғалаба қозониши билан 18 мингдан ортиб, осмонга сакрашни бошлаган эди. Ўшандан бери бу индекс тарихий рекордлар ўрнатиб бормоқда. Ўтган йили 3 октябрда Dow Jones индекси охирги рекордни ўрнатиб, 26 минг 828 га тенг бўлган эди.

Ўшандан кейин АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши бошланди ва 24 декабрда Dow Jones индекси 21 минг 792 га тушиб кетди. Аммо, икки давлат лидери савдо урушини тинч йўллар билан ҳал қилишга келишганларидан кейин, Jones индекси яна юксалишга бошлади. Яқинда Японияда ўтказилган G20 cаммитида икки лидер шу йўналишда ишни давом эттиришга келишдилар ва Dow Jones индекси яна юксалишга бошлади. Кеча навбатдаги тарихий рекорд ўрнатилди, Dow Jones 26 минг 966 га чиқди.

Эслатиш керакки, аслида, Dow Jones индекси Нью-Йорк фондлар бижасида АҚШнинг энг катта 30 та комапанияси акцияларининг ўртача нархидир. Катта компаниялар акцияларининг ўртача нархи ортиб бормоқдами, демак, АҚШ иқтисодиётининг аҳволи яхшидир.

АҚШга қарар эканмиз, савол туғилади: Нимага Ўзбекистондаги фондлар биржасида Ўзбекистоннинг аҳволини кўрсатадиган Dow Jones каби индекслар йўқ?

Расмда - Нью-Йорк фондлар биржаси жойлашган Нью-Йорк шаҳри марказидаги бинони кўрмоқдасиз.