03 July 2019
13:43 -
Жуда қизиқ: "General Motors O'zbekiston" Акциядорлик Жамияти ўз номини “UZAUTO MOTORS” Акциядорлик Жамияти деб ўзгартирди
Корпоратив Маълумот Ягона Порталига асосланиб билдирилишича, машҳур "General Motors O'zbekiston" Акциядорлик Жамияти ўз номини “UZAUTO MOTORS” Акциядорлик Жамияти деб ўзгартирди.
Эслатиш керакки, Андижон вилоятининг Асака шаҳрида 1992 йилда Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг Uz-DaewooAuto қўшма корхонаси тузилган ва 1996 йилдан Daewoo маркали автомобиллар ишаб чиқаришни бошлаган эди. Аммо, 2008 йилда Жанубий Кореянинг Daewoo компанияси банкрорт бўлгач, бу қўшма корхонанинг Daewoo компаниясига тегишли улуши АҚШнинг General Motors компанияси тарафидан сотиб олинган ва "General Motors O'zbekiston" қўшма корхонаси сифатида ишини давом эттирган эди.
Сўнги йилларда General Motors компанияси қўшма корхонадаги ўз улушини Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” ташкилотига сотгани ёки сотиши ҳақида гап-сўзлар юрарди. Мана энди кўраяпмизки, шундай бўлган ва General Motors компанияси мамлакатимиздаги фаолиятини тўхтатган. Собиқ қўшма корхона 2019 йил 1 июль куни расман “UZAUTO MOTORS” Акциядорлик Жамияти деб рўйхатга олинибди.
Аммо, бу машҳур собиқ қўшма корхонанинг келажаги қандай бўлишини ҳозирча тушуниб бўлмайди. Нима ҳам қилардик, кузатамиз, кўрамиз.