02 July 2019
21:19 - 2 июль – Ўзбекистон Давлат Герби Куни, Гербни янгилаш куни ҳам келади!
1992 йил 2 июлдаги қонун билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин эди. Қонуннинг 2010 йилдаги сўнги таҳририда, жумладан, шундай дейилади:

«Давлат гербида тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.

Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган.

Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи - қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.

Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.»

Шу хабарга қўйилган расмда ўша Гербимизни кўриб турибсиз. У ердаги кўзга биринчи бўлиб ташланадиган нарсалар – бир тарафда ғўза шохлари, иккинчи тарафда буғдой бутоқлари, марказида Ҳумо қуши.

Булар Ўзбекистондек давлатнинг обрўсини ерга урувчи нарсалардир. Пахта ва буғдой бутоқлари Ўзбекистоннинг рамзи бўлолмайди, бўлиши ҳам керак эмас.

Демак, Ўзбекистон Давлат Герби ўзгартирилиши керак. Ва ўзгартирилади, биз ўзгартирамиз. Ана ўшанда Ўзбекистон буюк давлатга айланади, биз айлантирамиз.