Термиз шаҳридаги “Грант Алмаз” тантаналар саройида мамлакатимизда биринчи бўлиб, давлатга дон топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарган Сурхондарё вилояти ғаллакорларини шарафлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтгани Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғироқ ахборот воситаси ЎзА тарафидан билдирилди.
Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳалар қатори ғаллачиликни ривожлаантиришда юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланибди. Шунга мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги 2 минг 75 фермер хўжалиги жорий йил учун 93 минг гектар суғориладиган ва 4,2 минг гектар лалми майдонларда майса парваришлаб, маҳаллий иқлим ҳамда тупроқ шароитига мос “Ғазғон”, “Гром”, “Бунёдкор”, “Яксарт”, “Васса”, “Таня” каби эртапишар ва серҳосил навли ғалладан мўл ҳосил тўпланибди.
Хуллас, вилоят деҳқонлари давлатга 266 минг тоннадан ортиқ сара дон топшириб, йиллик шартномавий режани ортиғи билан уддалабдилар. Дон йиғиб олиш Ангор туманида 142 фоиз, Жарқўрғон, Музробод, Термиз ва Сариосиё туманларида 107-110 фоиз, Бойсун, Қизириқ ва Шеробод туманларида 101-103 фоизга бажарилибди. Вилоятда ўртача ҳосилдорлик 50-55 центнерни ташкил этибди ва илғор фермер хўжаликларида бу кўрсаткич 65-70 центнердан ошибди.
Вилоятнинг давлатга дон сотиш режаси 266,2 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100 фоиздан ошириб бажарилганмиш. Ўриб олинган 91 402 гектар (98,3 фоиз) майдондан 476 минг тонна ялпи ҳосил олинганмиш.
Энг қизиғи, бу масхарабозлик тадбирда шу йил май ойида Шавкат Мирзиёнинг таклифи билан Сурхандарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Тўра Боболов иштирок этибди ва нутқ сўзлабди. Аммо, хабарда у нима дегани ҳеч тилга олинмайди.
Лекин, битта нарса аниқ. Социалистик эмас, бозор иқтисодиёти билан яшаётган давлатларда “шартномавий режа” деган нарсалар бўлмайди. Бозор иқтисодиётига ўтган давлатларда деҳқонлар ўз ерларида истаган нарсани экадилар, етиштирадилар ва истаган жойларида ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотадилар.
Эслатиш керакки, жорий йилнинг 21 июнь куни Сирдарё вилояти тарихида биринчи марта 191 минг 387 тонналик ғалла хирмони яратиб, давлатга ғалла сотиш шартномавий режасининг 100,4 фоиз қилиб бажаргани хабар қилинган эди. Мана, энди масхарабозлик навбати Сурхандарё вилоятига етиб келибди. Расмга қаранг, “шартномавий режа” бажарилиши оддий тўй каби нишонланмоқда.
Ўзбекистоннинг аҳмоқ журналистларига яна бир бор эслатиш керак, бозор иқтисодиёти билан яшайдиган давлатларда давлат режаси деган нарса йўқ. Шартномавий режа ҳам бўлмайди. Шундай экан, сурхандарёликлар қандай режани бажардилар, СССРдан қолган социалистик иқтисодиёт режасиними? Етиштирилган маҳсулотни давлатга топшириш деган тушунча бозор иқтисодиёти билан яшаётган дунёда йўқ!!!
Давлат режаси билан яшаш ўлим йўли эканлигини СССР ва бошқа социалистик давлатлар аллақачон исботлаб бўлдилар ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиб олдилар. Ўзини коммунистик деб атайдиган Хитой ҳам шундай қилиб бўлди. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Шавкат Мирзиё раҳбарлигида, табиий, Москванинг топшириғи билан, бизни яна ўлимга судраб кетмоқда.
Хуллас, аҳвол яхши эмас. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бу аҳволдан чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш кераклигини тушунмаяпти. Демак, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотларни талаб қилиши керак. Бундай ислоҳотларнинг асосида мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғоялари ётиши кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда.