29 June 2019
18:39 -
Қизиқ: Фанлар Академияси қошидаги қатор илмий-тадқиқот институтлари фаолиятига танқидий баҳо берилибди, аммо, таклифлар фойдасиз
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳолатини ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар, айрим илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базаси, илмий салоҳияти билан боғлиқ муаммоларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов олиб борди. Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган тадбирда шунингдек Инновацион Ривожланиш Вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Фанлар Академияси Президенти Бехзод Йўлдошев, Вазирлар Маҳкамаси, Инновацион Ривожланиш Вазирлиги ва ЎзФА, илмий-тадқиқот институти раҳбар ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда Фанлар Академияси қошидаги Ядро Физикаси Институти, Астрономия Институти, Микробиология Институти, Генетика ва Ўсимликлар Экспериментал Биологияси Институти, Математика Институти, Физика-техника Институти, Санъатшунослик Институти, Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт Музейи фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Хусусан, ушбу илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари узоқ йиллардан бери таъмирланмагани, лаборатория жиҳозлари маънан ва жисмонан эскиргани, реагент ва бутловчи қисмларнинг йўқлиги, муассасалар ходимларининг фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратилмагани қайд этилди.
Қисқа хабарда айтилишича, юқорида санаб ўтилган институтларда илмий муассасанинг маъмурий-ташкилий ишларини олиб боришда қатор камчиликларга йўл қўйилган. Илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўртасида катта тафовут юзага келиб, олимларнинг тадқиқотлари натижалари даромад манбаи бўлмай қолган.
Азиз Абдуҳакимов ҳар бир илмий муассасанинг веб-сайтини ташкил этиш учун маълум миқдорда алоҳида маблағ ажратилиши лозимлигини таъкидлабди, илмий муассасаларининг электрон ахборот тизимини ривожлантириш орқали кенг аҳоли қатламлари орасида илм-фанни тарғиб қилиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш, халқаро грант ва танловларда иштирок этиш имкониятлари ошишига алоҳида тўхталди.
Шунингдек у олимлар ва тадқиқотчиларни ижтимоий тармоқларда фаол бўлишга чорлабди, уруғчиликни ривожлантириш, Адабиёт Музейини сайёҳлик объектига айлантириш бўйича таклифлар киритибди.
ЎзАнинг шу хабаридан ва хабарга илова қилинган расмдан келиб чиқсак, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу йиғилиш бир тийинга қиммат тадбир бўлган. Эслатиш керакки, Фанлар Академияси каби нарсалар фақат социалистик мамлакатларда бўларди ва уларнинг самарадорлиги жуда паст эди.
Азиз Абдуҳакимов Фанлар Академияси каби ташкилотларнинг моҳиятини тушунадиган мутахассис бўлса эди, Фанлар Академиясининг самарадорлигини ошириш учун фундаментал ислоҳотлар ўтказиш кераклигини муҳокамага қўйган бўларди. Аслида, Фанлар Академияси ва унинг таркибидаги илмий даргоҳларнинг раҳбарлари бу каби муаммолари ўзлари кун тартибига чиқаришлари керак эди.
Демак, Фанлар Академиясида пичоққа илинадиган ижобий ўзгаришлар бўлмайди.