12 June 2019
07:16 -
Ўзбекистон делегацияси Женевада 108-Халқаро Меҳнат Конференциясида иштирок этмоқда

Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро Меҳнат Конференцияси 10 июнь куни бошланди.
Конференция ишида дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Тадбирда меҳнат соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг юз йиллигини нишонлаш ҳам режалаштирилган.
108-Халқаро Меҳнат Конференцияси 21 июнга қадар давом этади. // ЎзА