10 June 2019
17:26 -
Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 11 июнда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, сўмнинг курси тушиб бормоқда

1 АҚШ доллари – 8 518,68 сўм (8513,57 сўм)
1 ЕВРО – 9 652,52 (9507,10)
1 Жанубий Корея вони – 7,21 (7,17)
1 Хитой юани – 1233,57 (1233,37)
1 Туркия лираси - 1461,18 (1458,50)
1 Россия рубли – 131,33 (130,41)
1 Қозоқ тенгаси – ? (22,25)
Қаранг, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари бугун қозоқ тенгасидан бошқа ҳамма валюталарнинг сўмга нисбатан курсини эълон қилдилар. Уларнинг ҳаммасини курслари сўмга нисбатан ортган. Тенганинг сўмга нисбатан курсини ўзимиз тополмадик. Топсак, уни ҳам бу саҳифамизга қўямиз.
Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.
Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида, ҳар доимгидек, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.