20 May 2019
21:15 -
Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 21 майда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, долларнинг cўмга нисбатан курси бироз юксалибди

1 АҚШ доллари – 8460,92 cўм (8458,16 сўм)
1 ЕВРО – 9439,00 (9501,05)
1 Жанубий Корея вони – 7,09 (7,20)
1 Хитой юани – 1222,99 (1239,89)
1 Туркия лираси – 1397,58 (1415,43)
1 Россия рубли – 131,06 (129,74)
Кўриб турибмизки, доллар ва рублнинг курслари сўмга нисбатан бироз ортган, бошқа валюталарнинг курслари бироздан тушган.
Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.
Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида, ҳар доимгидек, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.