19 May 2019
06:12 -
Халқаро Валюта Жамғармаси раҳбари Кристин Лагард Шавкат Мирзиё билан учрашди ва Ўзбекистондаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш масаласида гап олиб қочишга бошлади

Қаранг, Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистонга ҳар томонлама кўмаклашишни давом эттиришга тайёр экан. Бу умумий гап. Агарда кўмаклашишнинг аниқ йўналишлари бўлса эди, Кристин Лагард уларни тилга олган бўларди.
Яна маълум бўлишича, Кристин Лагард бу учрашув ҳақида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзАга интервью берибди. 18 май куни эрталаб бу интервью ҳақида эълон қилинган ўта қисқа хабарда эътиборга лойиқ биттагина нарса Кристин Лагарднинг қуйидаги сўзлари: “ Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, амалий кўмак кўрсатишга тайёр.”
Қаранг, Халқаро Валюта Жамғармаси раҳбари яна гапларни олиб қочмоқда. Нимамиш, бу халқаро ташкилот ёрдамга тайёр эмиш. Нима ҳам дердик, масхарабозлик!