30 March 2019
07:21 -
Венада аввал Озорбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари, сўнгра Озорбайжон Президенти ва Арманистон Бош вазири Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича учрашувлар ўтказдилар

Маҳаллий вақт билан тушдан кейин Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари ва Минск Гуруҳи раисдошларининг иштирокида музокара бошладилар. Бироздан кейин Илҳом Алиев ва Никол Пашинян яккама-якка қолдилар ва 2 соатча гаплашдилар. Сўнгра уларга яна 2 вазир ва Минск Гуруҳининг 3 раисдоши қўшилди. Кенгайтирилган учрашув яна 1 соат давом этди.
Музокаралар тамом бўлгандан кейин тарафлар ҳеч қандай баёнот бермасдан тарқалдилар. Демак, тахмин қилиш мумкинки, тарафлар биронта жиддий келишувга келолмаганлар.