28 March 2019
16:20 -
Қизиқ: Президент БАА сафаридан кейин Бухорога боради

«Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 март куни Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида ташриф буюриши режалаштириляпти», — дейилади Бухоро телерадиокомпаниясининг Telegram’даги канали хабарида.
Президент 24 мартдан буён Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Ўзбекистон президенти республика ҳудудлари бўйлаб ташрифларининг навбатдаги босқичини 2018 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриш билан бошлаганди. Президент ўтган йилнинг 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятида ҳам бўлганди. 13-14 декабрь кунларида эса Қашқадарё вилоятига ташриф амалга оширилди.
Президент жорий йил бошидан буён Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган ва Навоий вилоятларида ҳам бўлди. // Kun.uz
Расмда - Шавкат Мирзиё БААда исломий никоҳ билан олганлиги тахмин қилинаётган 3-чи хотини билан бирга.