04 March 2019
18:10 -
Абдулазиз Комилов кеча Қатарда террористик “Толибон” вакиллари билан учрашди, бундан руҳланган “Толибон” бугун навбатдаги терактини уюштирди

Тошкент тўла миш-мишларга кўра, Барадар Охунд эҳтиёткорликни йўқотиб, 4 март куни Тоҳар вилояти Янги-қалъа туманидаги бозорга ҳужум қилиш режалаштирилаётганини гапириб юборибди. Абдулазиз Комилов бу хабарни тезда Афғонистон расмийларига етказибди, Афғонистоннинг тегишли органлари бу ҳужумнинг олдини олишга ҳаракат қилишибди. Шундай бўлса ҳам, Синхуа Агентлиги билдиришича, 3 киши ҳалок бўлибди, 7 киши жароҳатланибди. Террористлардан қанча одам ҳалок бўлгани хабарларда ҳали айтилгани йўқ.
1 март куни Гилманд вилоятида жойлашган ҳарбий базага террористларнинг кутилмаган ҳужуми натижасида 40 киши ҳалок бўлганди. Тахмин қилиш мумкинки, бугунги террористик ҳужум катта талофатларга олиб келолмагани сабабли, Афғонистон ҳукумати Абдулазиз Комиловга қаҳрамонлик унвони беради ва тўғри қилади.
Расмда - афғонларнинг қаҳрамони Абдулазиз Комилов.