01 March 2019
18:09 -
Ўзбекистон гендер тенглиги даражаси бўйича ҳам МДҲда ҳаммадан орқада

Австрия, Канада, Эстония, Финляндия, Греция, Ирландия, Португалия, Испания ҳамда Буюк Британия деярли 100 балл тўплаган (барчасида 97,5дан). Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Судан, Эрон ва Қатарда энг ёмон кўрсаткичлар - 32дан кам.
Ўзбекистон 70,6 балл тўплабди. Гватемала ва Конгода ҳам тахминан шунча. Тадқиқотда номи келтирилган, собиқ СССР давлатлари орасида Ўзбекистон сўнгги ўринда - Литва 93,7 баллга эга, Тожикистон - 81,8, Грузия - 79,3, Украина, Озарбойжон ва Беларусь - 78,7, Қирғизистон - 76,8, Қозоғистон ва Арманистон - 75,6 фоиз, Россия - 73,1.