28 February 2019
01:51 -
АҚШ ва Туркия президентларининг куёвлари – яҳудий Жаред Кушнер ва мусулмон Барот Албайроқ – Анқарада Эрдўған тарафидан учраштирилди

Уч кишилик учрашувдан кейин, Барот Албайроқ Жаред Кушнер билан яккама-якка учрашув ўтказибди. Бу учрашув ҳақида Барот Албайроқ ўзининг Твиттер ҳисобида берган қуйидаги хабаригина бор: “Ҳурматли Президентимизнинг АҚШ Президенти жаноб Трампнинг бош маслаҳатчиси ҳурматли Жаред Кушнер билан учрашувига қатнашдик. Кейин ҳурматли Кушнер билан бошма-бош учрашувда мамлакатларимиз орасидаги иқтисодий ишбирлигини юксалтиришга қаратилган қадамларни муҳокама қилдик.”
Тамом вассалом.
Эътибор беринг, НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг Президенти Эрдўған НАТОнинг бош душмани Владимир Путин билан оғиз-бурун ўпишмоқда, Россиядан С-400 ракеталар сотиб олмоқчи, АҚШнинг энг яқин ҳамкори Исроил билан Қуддус масаласида урушга боришгача тайёр, мана энди, Трампнинг яҳудий куёви Жаред Кушнерни ўзининг мусулмон куёви Барот Албайроқ билан боғлаб қўймоқчи. Нима ҳам дердик, жаҳон миқёсидаги масхарабозлик.
Дарвоқе, Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, Доналд Трампнинг маслаҳатчтси Жаред Кушнер Исроилга кетмоқда экан. Мақсади - Исроил билан Филистин ўртасидаги муаммоларни ҳал этишда Исроилга ёрдам бериш. У йўл-йўлакай туркларни масхарабозликка тортиб кетмоқчи шекилли.
Расмда - Барот Албайроқ ва Жаред Кушнер.