18 February 2019
17:06 -
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлади

Сервис рейтингга ўнлаб янги давлатларни қўшди, шунинг учун кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистоннинг позициялари пасайиб кетди.
Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 137 давлат ичида 129-ўринни эгаллади (8,80 Мбит/с). Симли интернет тезлиги бўйича мамлакат 177 поғонадан 131-ўринни эгаллади (11,31 Мбит/с).
Шу тариқа, Ўзбекистон рейтингда мобил интернет бўйича 18 поғонага, симли интернетда эса 23 ўринга пастлаган.
Исландия мобил интернет тезлиги бўйича (73,93 Мбит/с), Сингапур симли интернет тезлиги бўйича (197,94 Мбит/с) биринчи ўринни эгаллади. // Kun.uz