04 February 2019
17:34 -
Ўзбекистон Марказий Банки 31 январда депозит операциялари бўйича аукцион савдоларини ўтказмоқчи эди, ўтказдими?

Бугун 4 февраль, яъни аукцион ўтказилиши режалаштирилган 31 январдан кейин 4 кун ўтди. Аммо, депозит операциялари бўйича аукцион савдолари ўтказилгани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади. Банкнинг сайтида ҳам ҳеч қандай хабар йўқ. Нимага?
Хўш, нимага? Бундай савол фойдасиз эканлигини ҳам биламиз. Аммо, ётиб қолгунча, отиб қол, деганларидек, Марказий Банкга ўз вазифаларини бажариши кераклигини эслатмоқчимиз.