Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 22 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:
1 АҚШ доллари – 8384,94 сўм (8378,18 сўм)
1 ЕВРО - 9568,89 (9518,45)
1 Россия рубли - 127,09 (126,33)
1 Жанубий Корея вони - 7,07 (7,45)
1 Қувайт динори – 27673,07 (27650,76)
1 Хитой юани – 1243,17 (1236,36)
1 Туркия лираси 1591,73 (1572,69)
Кўриб турибмизки, долларнинг курси 6,76 сўмга ортган. Жанубий Корея вонидан ташқари, бошқа валюталарнинг курси ҳам юксалган.
Нима бўлганда ҳам, биз учун муҳим бўлгани, дунёни бошқараётган долларнинг курси тўхтовсиз ортиб бораётгани, сўмнинг қиймати тўхтовсиз тушиб бораётганидир. Ўтган йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар сарфлаб сўмнинг курсини орттириб борган, аммо йилнинг 2-чи ярмида сўмнинг қиймати кескин тушиб кетган эди.
Кўринишидан, бечора Шавкат Мирзиёда бу йил ўзбек сўмининг курсини ушлаб туришга ёки кўтаришга етарли пул ҳам йўққа ўхшайди. Ишлар чатоқ. 19 март куни Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини нишонлаш учун Мустақиллик Майдонига чиқиш ва Шавкат Мирзиё ҳамда унинг тожиклар режимидан сўмнинг қийматини мустаҳкамлаш, бунинг учун Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш керак.