28 January 2019
16:47 - Ўзбекистон ўлим йўлида: Ярим тожик ярим армани Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари бўлди

Президент Шавкат Мирзиё ярим тожик ярим армани Элёр Ғаниевни Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлагани ҳақида президентнинг номини тилга олмасдан қўғирчоқ ахборот воситалари хабар бердилар.

Эслатиб ўтиш керакки, 2012 йил январидан Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестициялар ва Савдо Вазири вазифасида ишлаб келаётган Элёр Ғаниев 2017 йил 4 декабрда Президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланганди. У 1997 йилдан бери ҳаромий Ислом Каримнинг тақимида ишлаб келган, Ташқи Иқтисодий Алоқалар Вазири, Ташқи Ишлар Вазири ва 2 марта Бош вазир ўринбосари ҳам бўлган. У Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестициялар ва Савдо Вазири лавозимида ишлаб турган пайтда, аниқроғи, 2017 йил 13 апрелда вазирликнинг номи Ташқи Савдо Вазирлиги деб ўзгартирилган эди.

Хабарларда Элёр Ғаниевни Бош вазир ўринбосари лавозимига ўтқазиш билан Шавкат Мирзиёнинг ихчам ҳукумат яратиш ғоясини амалга ошириш бошланганини урғуламоқдалар. Ҳеч шубҳа йўқки, бу ғоянинг асл мақсади – Ўзбекистонни ўлим йўлидан кетиш тезлигини оширишдир.

Ҳа, нима ҳам дердик, Лубянка тарафидан яратилган ва унга бўйсунадиган Ўзбекистондаги тожиклар режими ўзини ўзи мустаҳкамлаш билан овора. Мамалакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигидан бошқа ҳеч ким тилга ҳам олаётгани йўқ.

Шу йил 19 март куни – Ўзбекистонда Миллий Уйғониш кунининг 30 йиллиги бўлади. Халқ Мустақиллик Майдонига чиқиб бу байрамни нишонлаш билан бир қаторда Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимини ватан ва миллатнинг фундаментал масалалари билан шуғулланишга чақириши керак.

Расмдаги ярим тожик ярим армани Элёр Ғаниевнинг башарасига қаранг. Овқат ейиш ва порахўрликдан бошқа нарсани билмайдиган шу одам Ўзбекистон учун биронта фойдали иш қилишига ишонадиган биронта инсон бормикан?