Германияга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиё кеча бу мамлакатнинг Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан номигагина учрашганини кечаёқ билдирган эдик. Кейин у Германия Бош вазири, немисчасига Канцлери, Ангела Меркел ва Бундестаг (мамлакат парламенти) раиси Вольфганг Шойбле билан расмиятчилик учун масхарабозлик руҳидаги учрашувлар ўтказибди. Ангела Меркел билан учрашувнинг масхарабозлиги шундан иборатки, улар учрашувдан кейин эмас, учрашувдан олдин матбуот конференцияси ўтказибдилар. Кечга яқин Шавкат Мирзиё Боварияга жўнаб кетганлиги маълум қилинди.
Бугун Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА Шавкат Мирзиё Бавария Бош вазири Маркус Зёдер билан учрашгани ҳақида баландпарвоз гаплардан бошқа ҳеч нарса бўлмаган хабар тарқатди. Бирдан-бир пичоққа илинадиган воқеа - Шавкат Мирзиёнинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат қўйиши бўлибди.
Маълумки, Германия Европанинг иқтисодий энг кучли мамлакати. 10-15 йил аввал бу мамлакат билан иқтисодий алоқлар кучайиб бораётгани айтиларди. Аммо, сўнги йилларда Ислом Карим ҳамма нарсани йўқ қилишга бошлагани ҳам маълум. Шавкат Мирзиёнинг бу сафаридан кейин ҳамма нарса йўқ бўлиб қолгани расмийлаштирилади холос.
Расмда - Бош вазирликдан кетишини яқинда эълон қилган, шундан кейин ўз партиясининг раислигини бошқа ёшроқ аёлга топшириб бўлган Ангела Меркел ва ҳозирча Ўзбекистонда ҳокимиятда ўтирган Шавкат Мирзиё.