19 January 2019
08:25 -
Бугун Озорбайжондаги демократик мухолифатнинг сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан митинги бўлади

Коррупцияни фош этувчи видеорорликларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан машҳур бўлиб кетган Меҳмон Гусейновни 2017 йил 3 мартда Боку шаҳар туманларидан бирининг суди полиция ходимларини ҳақорат қилиш айби билан 2 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Унинг озод бўлиш вақти яқинлашиб қолганда, унинг устидан яна қандайдир жиноий ишлар бўйича суд тайёрланаётган маълум бўлди. Унинг ўзи шу кунларда очлик эълон қилган.
Демократик Кучларнинг Миллий Кенгаши “Меҳмон Гусейнов ва бошқа сиёсий маҳкумларга озодлик!” шиори остида митинг ўтказиш учун рухсат олган. Митингда Халқ Фронти, Мусават, РЕАЛ партиялари ва ADR Ҳаракати фаоллари иштирок этишмоқчи.
Ҳукумат Озорбайжоннинг бошқа ҳудуларидан Бокудаги митингга келишга тайёрланаётганларни Бокуга киритмаслик учун тайёргарлик кўраётгани ҳам айтилмоқда.
Расм демократик мухолифатнинг аввалги митингларидан бирида олинган.