09 January 2019
18:24 -
Доналд Трамнинг АҚШ халқига мурожаатида ҳеч қандай янгилик бўлмади, АҚШ-Мексика чегарасида қурилаётган девор атрофидаги кризис давом этмоқда

Хуллас, кечаги Доналд Трамнинг мурожаатномаси ҳақиқатдан ҳам шу мавзу атрофида бўлди. Доналд Трампнинг ўзи ва унинг танқидчилари деворнингг қурилиши учун сўралаётган $5,7 миллиардга эътибор бераётганлари ножиддийлик эди. Чунки, АҚШдек дунёнинг супер давлатида $5,7 миллиард гапириб ўтиришга ҳам арзийдиган нарса эмас.
Баъзилар кутаётгандек, Доналд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат ҳам эълон қилмади ва Демократлар Партиясини тезроқ девор учун пул ажратиш масаласида Республикачилар Партияси билан келишишга чақирди. 2 йилдан бери Доналд Трампга импичмент эълон қилиш орзуси билан яшаётган Демократлар Партияси - АҚШ-Мексика чегарасида девор қурилиши атрофидаги кризисдан яна ўша импичмент масаласида фойдаланиш ниятидир.
“Ҳаракат”нинг фикрича, Демократлар Партияси ҳозир ҳам ҳеч нарсага эришолмайди.