03 January 2019
07:47 -
Ўзбекистон ва халқининг аҳволи бу йил яна ғариблашади, 19 март куни Мустақиллик Майдонига чиқиб, фундаментал ислоҳотлар талаб қилишимиз керак
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Kun.uz нашри кеча ҳеч қандай таҳлилсиз Бош Вазир ўринбосари, айни замонда Молия Вазири ҳам бўлган Жамшид Қўчқоровнинг қуйидаги сўзларини келтирибди: “Умумий ҳисобда 2018 йил давомида истеъмол секторидаги инфляция даражаси 14,3%ни ташкил этди. Ўйлайманки, 2019 йилда ҳам бу кўрсаткич 15 фоиздан ортиқ бўлмайди.”
Истеъмол секторидаги инфляция - истеъмол молларининг бозордаги нархининг ортиш даражаси эканлигидан келиб чиқиб ва соддароқ қилиб айтсак, Жамшид Қўчқоров 2019 йилда истеъмол молларининг нархи 15 фоизга ортишини билдирмоқда. Президент Шавкат Мирзиё бу йил ҳамма давлат хизматчиларининг ойликларини 10-20 фоизга орттиришни, солиқни эса, 3-4 фоизга камайтиришни ваъда қилаётганидан келиб чиқсак, аҳолининг аҳволи ёмонлашмайди, истеъмол молларининг нархи ортади, аммо ойлик ошиши ва солиқ камайиши туфайли, аҳоли катта зарар кўрмайди.
Лекин... Ўзбекларнинг “Ҳамма нарса лекиндан кейин бошланади” деган мақоли борлигини унутмайлик. Лекин, бу йил истеъмол моллари ишлаб чиқариладиган корхоналарнинг мутлақо кўпчилиги Қўшилган Қиймат Солиғи (ҚҚС) тўлашга бошлайдилар. Ўз-ўзидан маълумки, корхоналар зарар кўрмаслик учун Қўшилган Қиймат Солиғига кетган пулни сотиладган маҳсулотнинг нархини ошириш билан қоплайдилар. Шундай қилиб, сотилаётган маҳсулотларнинг нархи ошади, демак, бу солиқни оддий истеъмолчилар, яъни халқ тўлайди.
Kun.uz нашрининг сайтида лавозими юқорида тилга олинган Жамшид Қўчқоров, Иқтисодий Ривожланишга Кўмаклашув Маркази раҳбари Юлий Юсупов ва қандайдир Korzinka.uz раҳбари Зафар Ҳошимов сўз ўйинлари билан бу қўшимча солиқ халқ учун оғир бўлмслигини исботлашга ҳаракат қилсалар ҳам, аслида, Ўзбекистонда халқнинг аҳволи ёмонлашиши давом этаверади.
Савол туғилади: Қани Шавкат Мирзиё қилаётган гўёки ислоҳотларнинг ижобий натижаси. Жавоб ҳам аниқ: Ҳеч қандай ижобий натижа бўлмайди.
Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтилган фикримизни такрорлаймиз. Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.
Маълумки, 1989 йил 19 мартда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиқди. Ўшандан кейин ўтказилган митинг ва намойишларда (масалан, расмдаги намойишда) ўзбек тилини давлат тили қилиш, Ўзбекистонни СССРдан чиқариб олиш каби фундаментал талаблар ўртага отилди. Буларнинг натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон тамомийла мустақил бўлиб қолди.
Шундай экан, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни мажуд ҳокимият олдига қўямиз.